Америкаликларнинг деярли 40 фоизи Байден ва Трампнинг иккинчи муддатга қайта сайланишини истамайди

Америкаликларнинг деярли 40 фоизи Байден ва Трампнинг иккинчи муддатга қайта сайланишини истамайди

Кўпчилик америкалик сайловчилар Yahoo News-YouGov сўровига кўра, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ёки АҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трампнинг иккинчи муддатга сайланиши мамлакат учун “энг ёмон” вариант бўлади, деб ҳисоблайди.

Унга кўра, респондентларнинг 37 фоизи Трампнинг 2024-йилда қайта сайланишини мамлакат учун “энг ёмон” вариант деб ҳисобласа, 35 фоизи Байден ҳақида ҳам шундай фикр билдирган.

Қайд этилишича, Трампнинг қайта сайланишига қарши чиққанлар орасида - демократларнинг 85 фоизи ва республикачиларнинг 25 фоизи. Байденнинг иккинчи президентлик муддатига қарши - демократларнинг 43 фоизи ва республикачиларнинг 84 фоизи бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!