Америка Исроилга Ғазо секторидаги операцияни якунлаш учун янги йилга қадар вақт берганди

Америка Исроилга Ғазо секторидаги операцияни якунлаш учун янги йилга қадар вақт берганди

“АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен яқинда Исроилга ташрифи чоғида суҳбатдошларига худди шундай хабарни етказди. Байден маъмурияти Исроилдан фаластинлик тинч аҳоли, айниқса Ғазо сектори жанубидаги азобларни камайтириш учун кўпроқ ҳаракат қилишни талаб қилмоқда.
Агар АҚШ келаси йил бошида Ғазо секторини бомбардимон қилишни тўхтатишни талаб қилса, Исроил армияси камроқ шиддат билан бўлса-да, ҳарбий кампаниясини давом эттириши мумкин. Бундай вазиятда ҲАМАС Ғазо секторининг бир қисмини назорат қилишда давом этади, Исроил эса ўзининг асосий мақсади – 7 октабрдаги ҳужум ташкилотчиларини йўқ қилишга эриша олмайди”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!