Amazon хавфсизлик учун робот-қўриқчини тақдим қилди

Amazon хавфсизлик учун робот-қўриқчини тақдим қилди. У мустақил равишда ёки масофадан бошқариш пулти ёрдамида ҳаракатланиши мумкин. Қурилманинг нархи $2349 ни ташкил этади. “Амазон” компанияси америкалик мижозлар учун “Astro for Business” роботини тақдим этди, дея хабар бермоқда “The Verge” нашри. Бу ҳақда “Spot” ёзмоқда.
У мустақил равишда ёки масофадан бошқариш пулти ёрдамида ҳаракатланиши мумкин, шунингдек, дисплей ва тунги кўринишга эга ҲД камера билан жиҳозланган.
Қурилманинг нархи $2349,99ни ташкил этади. Шу билан бирга, компания қўшимча функцияларга эга бўлган уч турдаги обунани таклиф қилади.
Ойига $60 эвазига “Астро Сеcуре” обунаси роботга автоном ёки фойдаланувчи танлаган маршрутлар бўйлаб ҳаракатланиши ва хонада фаоллаштирилган ҳаракат сенсорларидан маълумот олиш имконини беради.
Ойига $20 эвазига “Ринг Протеcт Про” хизмати қурилмадаги ёзувларни 180 кун давомида сақлаш имконини беради.
Ойига $99 Виртуал Сеcуритй Гуард даражаси роботга босқинчилар, товушлар ёки бошқа шубҳали ҳаракатларни аниқлаганда билдиришнома юбориш имконини беради.Ундан фойдаланиш учун Ринг Протеcт Про ва Астро Сеcуре обуналари ҳам бўлиши керак.