Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга яна иккита жиноят иши – ИЭС модернизацияси ва офис сотиб олиш бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарёвнинг сўзларига асосланиб, «24.кг» хабар берди.
«Ҳарбий прокуратура яна иккита жиноят иши - ИЭС модернизацияси ва форум бинолари бўйича билдиришнома эълон қилди», - деди Слесарёв.
Ҳарбий прокуратура айбловига депутатлар комиссиясининг хулосаси асос бўлиб хизмат қилди.
2018 йил январида бутун Қирғизистон пойтахтини иссиқлик ва электр билан таъминлайдиган Бишкек ИЭСда авария содир бўлганди. Авариядан сўнг модернизацияси 386 миллион долларга тушган ИЭС атрофида можаро келиб чиқди. ИЭС бўйича шартнома тузишда коррупцияга йўл қўйганликда айбланиб қатор амалдорлар, жумладан, собиқ бош вазирлар Сапар Исаков ва Жанторо Сатибалдиев ҳибсга олинган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.