Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Жаббор (10)

A A A
Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Жаббор (10)

«Ал-Жаббор» сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат қилади, ҳар бир қийналганни енгилликка чиқаради, мусибатга учраганларни сабот ва сабрга муваффақ қилади, агар мажбуриятларини адо қилишса, мусибат эвазига улкан ажрга мушарраф қилади. Синиқ қалблар у Зот сабабли тузалур. Дуодаги «Аллоҳумма ужбурний» сўзи банданинг ислоҳи ва унга зарар берувчи барча нарсани дафъ қилиш ҳақиқатидир.

Ал Жаббор сўзи Қуръони каримда бир жойда, "Ҳашр" сурасининг 23 оятида зикр қилинган.

Ҳаммамизга маълумки, Аллоҳнинг исми зот, исми сифат, исми феъл, исми танзиҳ ва исми таъзим каби исмлари бор. Ал Жаббор исми исми таъзимга тааллуқлидир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Такаббурлик Менинг либосимдир, азамат Менинг ридоимдир. Ким буларнинг бирортаси борасида Мен билан талашса, уни дўзахга улоқтираман», деган. (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло баъзан махлуқотларини қийин бир имтиҳонга солади. Ушбу имтиҳонда Аллоҳнинг душманлари кучли бўлади. Улар айтган нарсаларини амалга оширадилар. Шунда иймони заифлар уларни илоҳ деб ўйлаб, улар олдида тиз чўкишади. Аслида Аллоҳ таоло ал-Жаббор исмини ҳам, ал-Қаҳҳор исмини ҳам, ал-Азиз исмини ҳам ҳеч кимга топшириб қўймайди. Аксинча, бу мақомларга даъвогарлик қилишга уринганларни яксон қилади. Аммо У Зот бирор умматни йўқ қилиш учун маълум муддатни таъйин қилиб қўйган бўлиб, ўша муддат келгунча қўйиб беради, холос. Кишилар ёки миллатлар ҳар қанча умр кўрмасин, агар зулм ва туғёнга кетиб, бошқаларга жабр-зулм қилишса, Аллоҳ белгиланган муддатда уларни яксон қилади.

Ал Жаббор сифати Аллоҳга нисбатан ишлатилганда комиллик маъносини англатиб, Унинг азаматига далолат қилади. Аммо инсонга нисбатан «Фалончи жаббор», яъни жабр-ситам қилувчи десак, бу исмда нуқсон бўлади, чунки у инсонда ноқис васф билан аталади.

«Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбни ана шундай муҳрлайди» ("Ғофир" сураси, 35 оят).

Банда нима қилса ҳам барибир бандадир, Робб эса Роббдир. Банданинг иши муҳтожликдир. Башариятнинг энг олий чўққиси бўлган пайғамбарлар ҳам «таом ер, бозорларда юрар» эдилар ("Фурқон" сураси, 20 оят).

Бир инсон такаббурлик қилса, ҳақсиз такаббурлик қилган бўлади, чунки аслида у заиф, фақир ва жоҳилдир. Унинг такаббурлиги ботилдир. Аммо Аллоҳ таолони улкан десак, У Зотнинг азаматини ҳар қанча билмайлик, У Зот биз ўйлагандан ҳам буюкдир. У Зотнинг қудратини биламиз десак, У Зот биз ўйлагандан ҳам қудратлидир. Ҳақиқий ал Жаббор сифатига эга бўлган Зот Аллоҳ таолодир. Уни идрок қилишга фикр ожиз, уни оддий кўз қамраб ололмайди. Аллоҳни ҳар қанча васф қилмайлик, У Зот унинг хилофидир. Чунки Уни ердаги бирор томон қамраб олиши, тўлиқ билиши мумкин эмас. Ҳатто пайғамбарлар ҳам Аллоҳни нисбий маърифат орқали танишади. Аллоҳнинг Зотини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади.

Ал Жаббор сўзи нафс учун маҳбуб сўзлардандир. Аллоҳ мазлумга ҳам жаббордир (ёрдамчидир), камбағалга ҳам жаббордир, беморга ҳам жаббордир, маҳрумга ҳам жаббордир, муаммога учраган кимса учун ҳам жаббордир.

«Ал Жаббор» сўзининг биринчи маъноси етишиб бўлмайдиган даражада олий деганидир. Инсонга нисбатан «жаббор» сифатини ишлатиш фақат салбий маънода бўлади, чунки у убудият устидан олий бўлмоқда. Аслида инсон Аллоҳга ва Аллоҳнинг ҳукмига бўйин эгиши керак эди. Агар бир инсонни жаббор, яъни қудратли ва бешафқат десак ҳам, Аллоҳ таоло уни албатта яксон қилади, деган маъно тушунилаверади.

«Ал Жаббор» сўзининг иккинчи маъноси ишларни ислоҳ қилувчидир. Аллоҳ синганларни созлайди, заифларга қувват ато қилади. Демак, Аллоҳ бирор кишининг аҳволини ислоҳ қилса, ўша банда эмас, У Зотнинг Ўзи ал Жаббор бўлади, чунки заифни кучли қилган, жоҳилни илмли қилган, мазлумга ёрдам берадиган ҳам У Зотдир.

«Ал Жаббор» сўзи заиф банда томонидан еру осмонларнинг Холиқига нисбатан ишлатилса, ўзига хос маънони ифода қилади. Масалан, моли сотилмаётган тижоратчи «Эй Жаббор! Унинг сотилишида ёрдам бер!» деса, Аллоҳ таоло унинг бозорига ривож ато қилади, хавфга тушган киши: «Эй Жаббор! Менга омонлик бер!» деса, унга хотиржамлик ато қилади, мазлум: «Эй Жаббор! Менга ёрдам қил!» деса, уни қутқаради, камбағал: «Эй Жаббор! Мени беҳожат қил!» деса, уни бой-бадавлат қилади.

«Ал Жаббор» сўзининг учинчи маъноси золимга зарба бериб, мазлумга нажот берувчи Зотдир.

«Ал Жаббор» сўзининг тўртинчи маъноси хоҳлаган ишини бажарувчи Зот деганидир.

«Ал Жаббор» сўзининг бешинчи маъноси синган қалбларни жойига келтирувчи Зотдир.

«Ал Жаббор» сўзининг олтинчи маъноси Ўзи ирода қилган нарсага йўлловчи Зотдир. Сен бир нарсани хоҳлайсан, мен бошқа нарсани хоҳлайман, Аллоҳ эса Ўзи хоҳлаганини амалга оширади. Аллоҳ истаган эди, оловни салқин қилиб қўйди, уни омонликка айлантириб қўйди. «Эй олов, сен Иброҳим учун салқин бўл, саломатлик бўл!» дедик. Улар унга (Иброҳимга) ёмонлик ирода қилган эдилар. Биз эса уларни энг зиён кўрганлардан қилиб қўйдик» ("Анбиё" сураси, 69 оят).

Бу ҳақда бир рамзий қисса бор. Бир киши хотини билан товуқ еб ўтирган эди, эшик тақиллаб қолди. Хотини бориб қараса, тиланчи экан. Хотин тиланчига ўша овқатдан бермоқчи эди, эри уни жеркиб, «Уни ҳайдаб юбор», деди. Хотин уни ҳайдаб юборди. Кейинчалик эр хотинни орасига совуқлик тушиб, эр хотинини талоқ қилди. Сўнгра бошқа киши келиб, совчи қўйиб у хотинга ўйланди. Кунларнинг бирида у иккинчи эри билан товуқ еб ўтирган эди, эшик тақиллаб қолди. Хотин эшикни очиш учун борса, тиланчи экан. Хотин тиланчини кўргач, қийин аҳволга тушиб қолди. Эри: «Эшикни тақиллатган ким экан?» деган эди, хотин: «Аввалги эрим экан» деди. Шунда иккинчи эри: «Аввалги тиланчи мен эдим!» деди.

Аллоҳ Жаббор Зотдир, катта ва баландпарвоз гапларни гапиришдан ҳазир бўл!

«Ал Жаббор» сўзининг еттинчи маъноси инсон тасаввури ета олмайдиган Зотдир. Аллоҳни қандай тасаввур қилмайлик, У Зот бунинг аксидир. Хаёлимизга Аллоҳ ҳақида нима фикр келса, Аллоҳ унинг аксидир.

Аллоҳ таолонинг барча исмлари бу дунёда амалга намоён бўлади. Аммо «ал-Адл» исми жузъий ҳолда амалга ошади. Аллоҳ таоло барча золимларни эмас, уларнинг баъзиларини қолганлар зулмдан тўхташи учун азоблайди. Баъзи яхши одамларни эса қолганларни шижоатлантириш учун мукофотлайди. Лекин мукофотнинг нақди Қиёмат куни бўлади. Аллоҳ бу ҳақда: «Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз», деган ("Оли" имрон сураси, 185 оят).

Энг кучли Зот билан бирга бўлишни хоҳласанг, ал Жаббор сифатли Зот билан бирга бўл!

Аллоҳ таоло барчамизни жаббор бўлишдан асрасин ва бизнинг фойдамизга ал Жаббор сифати билан тажаллий қилсин!

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Исроил шаҳарларида оммавий намойишлар: Халқ Нетаньяху сиёсатига қарши чиқмоқда

Исроилнинг бир қатор шаҳарларида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Haaretz нашри.

"Сизларда уят йўқ!" "Реал" мухлислари "Бетис" билан ўйиндан сўнг футболчилардан норозилик билдиришди

Бу ҳақида El Chiringito хабар бермоқда.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Макронга Россия ва АҚШ ҳақидаги баёнотларидан сўнг кескин эътироз билдирилди — эксперт танқид қилди

Унинг фикрича, агар Макрон йирик давлатлар — Россия ва АҚШ етакчилари уни ёмон кўради деб ўйласа, у ўз позицияси ва сиёсий ёндашувини қайта кўриб чиқиши керак.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Ливанда кўчирилган аёллар уйларига қайтмоқда: “Ҳамма жойда вайронагарчиликни кўрдим”

2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.

АҚШда ўлим жазоси тикланди. Энди маҳкумлар отиб ўлдирилиши ҳам мумкин

Вазирлик энг оғир жиноятларни жиловлаш учун ушбу жазо туридан фаолроқ фойдаланишини билдирди.

Япониянинг Иватэ префектурасида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ёнғин Оцути шаҳридаги аҳоли пунктларига яқинлашгани сабабли 1500 дан ортиқ хонадон ва 3233 нафар фуқарога эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилди.

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Айтилишича, сел оқими нефть сақланган сунъий омборга зарар етказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Чирчиқда безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.

Исроил: Эрон раҳбариятига қарши ҳаракатлар учун тайёргарлик бор

Исроилнинг Исроил Кац баёнотига кўра, агар АҚШ томонидан рухсат берилса, Исроил Эрон раҳбариятига қарши кескин чоралар кўришга тайёр.

Франция ва Польша ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

Франция ва Польша Болтиқ денгизи ҳудудида қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.