Алишер Усманов – Наманган вилоят судининг раиси этиб тайинланди

Алишер Усманов – Наманган вилоят судининг раиси этиб тайинланди

Президентнинг тегишли фармойишига билан Алишер Атаханович Усманов судьялик лавозимидан бўлишнинг навбатдги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти суди раиси этиб тайинланди.

Фаолиятининг шаҳобча ишчилигидан бошлаган А. Усманов билим юртида ўқитувчи, суд ва прокуратура органларида, шунингдек, маҳаллий ва республика раҳбарлик идораларида турли масъул вазифаларда меҳнат қилган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, ушбу тайинловга қадар эса Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

“Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби.

Оилали, уч фарзанднинг отаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!