"Ал-Ҳилол" Месси, Салоҳ ва Де Брюйне билан шартнома имзолмоқчи

"Ал-Ҳилол" Месси, Салоҳ ва Де Брюйне билан шартнома имзолмоқчи

Sky Sports хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" Лионель Мессини таклиф қилиш вариантидан бош тортмаган.

Манбага кўра, агар шартнома имзоланса, аргентиналик футболчи йилига 200 миллион фунт стерлингдан кўпроқ маош оладиган дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Бундан ташқари, Саудия клуби раҳбарияти “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолаш ниятида.

Олдинроқ Мессининг отаси "Ал-Ҳилол" билан ўғлининг трансфери борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик баъзи ОАВ бу маълумотни рад этди.

35 ёшли аргентиналик футболчи 2021 йил августидан бери “ПСЖ” сафида тўп суради. Жорий мавсумда у барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!