“Ал-Ҳилол” Лионель Мессига қанча маош ваъда қилган?

“Ал-Ҳилол” Лионель Мессига қанча маош ваъда қилган?

“Ал-Ҳилол” президенти 2023 йилда Лионель Месси билан музокаралар олиб борилганини ҳақида айтиб ўтди.

Ўтган йили аргентиналик футболчи “ПСЖ”ни эркин агент сифатида тарк этганди. Ўша вақтларда Месси “Барселона”га қайтиши ҳақида хабарлар чиқа бошлаганди, бироқ якунда Лео “Интер Майами” сафига бориб қўшилганди.

“Биз ҳақиқатан ҳам Месси билан музокаралар олиб борган эдик. Унга 1,4 миллиард евро таклиф қилгандик, бироқ Лео таклифни рад этганди. Чунки унинг оиласи Америкага боришни хоҳлаган эди.

Футболчи оиласи учун шундай катта пулдан воз кечиши ҳайратларли. Биз уни ҳурмат қиламиз, чунки оила пулдан муҳимроқ”, — дейди Анмар ал-Ҳайли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!