"Air Samarkand": Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилмоқда

A A A
"Air Samarkand": Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилмоқда

2024 йил 21 мартдан "Air Samarkand" компаниясининг "Airbus A321neo" самолётида Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилади.

Биринчи босқичда рейслар ҳафтасига икки марта, душанба ва пайшанба кунлари Истанбулнинг йирик аэропортига (IST) амалга оширилади. Самарқанддан учиб кетиш эрталабки соат 8 га режалаштирилган бўлиб, қайтиш рейслари Истанбулдан соат 12:30 да бошланиб Самарқандга 19:00 да етиб келинади (ҳар бир манзил учун маҳаллий вақт кўрсатилган).

"Air Samarkand" авиакомпанияси бош директори лавозимига Зафар Абдуллаевич Бутаев тайинланди. Компаниянинг аввалги директори Антон Ашотович Хожаян авиакомпания Директорлар кенгаши аъзоси ва маслаҳатчиси сифатида Самарқанд халқаро аэропортининг "Air Marakanda" бошқарувчи компаниясининг бош директори лавозимида фаолият юритади.

Истанбул Самарқанддан муҳим ва серталаб йўналишлардан бири ҳисобланади. Туркиянинг йирик шаҳрини Ўзбекистон билан кўп асрлик маданий, тадбиркорлик ва сайёҳлик алоқалари боғлаб туради. Бундан ташқари, Истанбул аэропорти бутун дунё бўйлаб кенг саёҳат қилиш имкониятларини таклиф этади. Тез орада "Air Samarkand" Самарқанд аҳолисига Босфордаги буюк шаҳарга саёҳат қилиш учун яна бир қулай имкониятни тақдим этишни режалаштирган.

Илк мунтазам парвозни йўлга қўйиш ҳар қандай авиакомпания учун муҳим босқичдир. Жадвал асосида парвозларни амалга ошираётган "Air Samarkand" йўловчилар саёҳатларини самарали режалаштириш билан бир қаторда, бортда қулайлик, жаҳон даражасидаги хизмат ва тўғридан-тўғри рейсларнинг қулайлигидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.

Ушбу йўналишда парвоз қилувчи самолёт дунёнинг етакчи авиакомпаниялари томонидан фойдаланиладиган замонавий ва хавфсиз ҳаво кемасидир. Эксплуатация даврида "Airbus A321" ўзининг хавфсизлигини исботлади ва йўловчилар томонидан қулайлиги учун эътироф қилинади. Air Samarkand парвоз вақтида шовқиннинг энг паст даражасини таъминлайдиган CFM International LEAP-1A сўнгги авлод двигателлари билан жиҳозланган “neo” замонавий модификациясини таклиф этади. Самолёт 221 та йўловчилик сиғимига эга эконом-класс ўриндиқлари билан жиҳозланган салонга эга.

Ушбу йўналишда "Air Samarkand" йўловчиларга меъёрдан ортиқ юк ҳажмини таклиф этади: ҳар бири 23 килограммга тенг 2 та топшириладиган юк ўрни ва салонда олиб кетиладиган қўл юки 8 килограмм бўлиши мумкин.

Истанбулга парвозлар учун чипталарни "easybooking.uz" веб-сайтидан, шунингдек, "Easy Booking" тизимига уланган агентликлар тармоғидан, "biletbank.com" веб-сайтларидан сотиб олиш мумкин. Тез орада "airsamarkand.com" веб-сайтида, машҳур онлайн-кассаларда ва агрегаторларда ҳам чипталарни ҳарид қилса бўлади.

Маълумот учун, "Air Samarkand" - Самарқанд халқаро аэропортида жойлашган Ўзбекистон авиакомпаниясидир. 2022 йил апрель ойида ташкил этилган. Авиакомпания флоти замонавий хавфсиз "Airbus А330", "А321" ва "А321neo" самолётларидан иборат.

Авиакомпаниянинг асосий мақсади Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига турли йўналишларга тўғридан-тўғри саёҳат қилиш, меҳмонларга эса оралиқ манзилларни четлаб ўтиб, Самарқандга ташриф буюриш имкониятини беришдир.

Зафар Абдуллаевич Бутаев - 15 йилдан ортиқ иш фаолиятини туризм, меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга қаратган ўзбекистонлик тадбиркордир. У бугунги кунда 500 дан ортиқ ходим меҳнат қилаётган иккита компанияга асос солган. Ҳозирда у Silk Road Samarkand кўп функцияли халқаро сайёҳлик марказини ҳам бошқаради. Жаноб Бутаев Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган бўлиб, тўрт тилни мукаммал билади.

Матбуот учун алоқа рақамлари:

Олег Иванов

PR Директор

Air Samarkand

Тел: +998 (90) 829 22 77

oleg.ivanov@samair.uz
www.airsamarkand.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

"Терминатор" жанговар машинасига Путиннинг бобосини исми берилди

Бу Россияда кам учрайдиган, аммо эъзозланадиган исм. Уни руҳан ҳақиқий кучли инсонлар олиб юришган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди

Эдмонто шаҳрида бўлиб ўтган Канада ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунига етди.

Россия билан муносабатларимиз ўзгариш арафасида – Пашинян

Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги танлов муқаррар бўлиб қоладиган лаҳзагача биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида фаолиятимизни давом эттирамиз.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

"Чегара билмас шифокорлар": "Эбола вируси тобора хавфли тус олмоқда"

“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ростдан ҳам "подарка"миди?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди