Фуқаро Janssen вакцинаси билан эмлаш фонида ривожланган синдромдан вафот этди.
Жанубий Африкада яшовчи фуқаро Johnson&Johnson компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Janssen вакцинаси билан эмлаш фонида ривожланган Гийена-Барре синдромидан вафот этди. Бу ҳақда Жанубий Африка тиббий маҳсулотларни тартибга солиш бошқармаси (SAHPRA) маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.
“SAHPRA Janseen COVID-19 вакцинаси билан эмлашдан кейин Гийена-Барре синдромининг ҳалокатли ҳолати ҳақида хабардор қилинди”, дейилади хабарда.
Гийена-Барре синдроми иммунитет тизимининг кам учрайдиган касаллиги бўлиб, мушаклар кучсизлиги, оғриқ ёки уйқусизлик, оғирроқ ҳолатларда эса фалажга олиб келади. Касаллик бактериал ёки вирусли инфекцияларни ўз ичига олган турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин ҳамда эркаклар ва 50 ёшдан ошган одамларда кўпроқ учрайди.
Синдромнинг ривожланишига эмлаш ёки жарроҳлик амалиёти ҳам туртки бўлиши мумкин.
Синдромнинг камдан-кам ҳолатлари COVID-19 га қарши аденовирус векторли вакциналар билан эмлашдан кейин қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир йил олдин Janssen ва AstraZeneca вакциналари билан эмланилгандан кейинги Гийена-Барре синдроми ҳолатларини ўрганишини айтганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.