Афғонистондан Термизга 5 та снаряд келиб тушди -ТИВ

Афғонистондан Термизга 5 та снаряд келиб тушди -ТИВ

2022 йил 5 июль куни соат тахминан 16:20 атрофида Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудига катта эҳтимол билан Афғонистон ҳудудидан учирилган бешта реактив снарядларнинг келиб тушгани қайд этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, снарядлар тушганида портлашлар юз бермаганлиги сабабли инсонлар нобуд бўлмаган ва вайронагарчиликлар юз бермаган. Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган 4 та уй-жойга унча йирик бўлмаган зиён етган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган. Аниқланган снарядлар сапёрлик бўлинмалари томонидан зарарсизлантирилган.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон тарафи билан биргаликда мазкур ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!