Афғонистонда ортиқча алкоголь захираси йиғилиб қолди. Сабаби немис аскарлари...

Афғонистонда ортиқча алкоголь захираси йиғилиб қолди. Сабаби немис аскарлари...

Афғонистонда Германиядан келган ҳарбийларга спиртли ичимликлар ичиш тақиқлангандан кейин катта миқдордаги немис пивоси йиғилиб қолди. Associated Press маълумотларига кўра, Мозори Шариф шаҳридаги Мармал лагерида 22,6 минг литр ортиқча спиртли ичимликлар, шу жумладан деярли 60 минг қути пиво тўпланган.

Агентлик маълумотларига кўра, буйруқдан олдин аскарлар кунига икки қути пиво ичиш ҳуқуқига эга эдилар. Тақиқловдан кейин ҳарбийлар муаммога дуч келишди: ортиқча ичимликни қаерга қўйишни билмай қолишди.

Германия Мудофаа вазирлиги ходими Кристина Руцининг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар маҳаллий миқёсда диний чекловлар туфайли сотилиши ёки экологик сабабларга кўра йўқ қилиниши мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!