Афғонистонда ер силкиниши кузатилди

Бугун, 17 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила координаталари: 36,56 градус шимолий кенглик; 70,91 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 201 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 543 км жанубий-шарқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).