Бугундан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун "Абитуриент рухсатномаси"ни тарқатиш бошланади, деб хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот-хизмати.
"Абитуриент рухсатномаси"ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:
* Абитуриентлар 20-июлдан бошлаб Интернет орқали Давлат тест маркази www.dtm.uz расмий веб-сайтининг "Рухсатномани чоп этиш" бўлимидаги махсус ойнага паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси) серияси ва рақамини киритади.
Экранда пайдо бўлган "Абитуриент рухсатномаси" ва "Абитуриентга эслатма”ни чоп этиб олади.
Буларни интернет тармоғига уланган компьютер бўлган хохлаган жойда: уйда, Интернет клублари ва бошқа жойларда амалга ошириш мумкин.
Кундузги таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 23-26 июль кунлари ва Сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 27-29 июль кунлари яшаш жойидан қатъи назар қуйидаги ташкилотларга мурожаат этиши ва рухсатномаларини олишлари мумкин: -ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари; -ихтиёрий Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари; -ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари.
Ушбу ташкилот ходимлари ДТМнинг www.dtm.uz расмий веб-сайтидан юқорида қайд этилган тартиб бўйича "Абитуриент рухсатномаси"ни абитуриентга чоп этиб беради.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.