Аббос: Эрон исталган вақтда Исроилга ҳужум қилиши мумкин
Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Россияга ташрифи чоғида Эрон яқин орада Исроилга ҳужум қилишга қарор қилиши мумкинлигини айтди. У Яқин Шарқ минтақасида янги кенг кўламли урушга қарши эканини қўшимча қилди.
Маҳмуд Аббоснинг айтишича, бошқа нарсалар қатори, вазиятни юмшатишга ҳаракат қилаётган Ғарб давлатлари иштирокида мураккаб музокаралар олиб борилмоқда, аммо улар муваффақиятга эришадими ёки йўқми ҳозирча аниқ эмас.
Айни пайтда Эрондан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатган тақдирда Ислом Республикаси Исроилга зарба бериш режаларидан воз кечишга тайёрлиги ҳақида сигналлар олинди. Ҳатто Исроил ва ХАМАС ўртасидаги билвосита музокараларда Эрон вакили иштирок этгани ҳақида маълумот бор эди, аммо кейин Теҳрон бу миш-мишларни рад этди.