А Серия. Шомуродов «Рома»ни мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди...

А Серия. Шомуродов «Рома»ни мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди...

Италия чемпионатининг 7-тури доирасида «Рома» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Бергамоликлар баҳснинг 35-дақиқасида Скальвини томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Танаффусга қадар эса Тэмми Абрахам иккита ажойиб имкониятни голга айлантира олмади.

Баҳснинг 79-дақиқасида Абрахам ўрнига Элдор Шомуродов туширилди. Ҳамюртимиз голга тортадиган 3та вазиятда иштирок этди. Ўйиннинг 88-дақиқасида ўнг қанотдан етказилган тўпга Элдор бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди. Орадан бир дақиқа ўтиб Шомуродов ҳимоячидан қочиб кетиб, 18 метрлардан зарба берди. Тўп яна ўша устун ёнидан ўтиб кетди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқалар бошланган пайтда ўзбекистонлик форвард рақиб билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва янада қулайроқ вазиятдаги Белоттига пас беришга қарор қилди. Аммо ортдан етиб келган ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишга улгуриб қолди.

Шу тариқа, "Рома" ўйин давомида устунликка эга бўлганига қарамай, "Аталанта"га имкониятни бой берди.

Италия А серияси, 7-тур
Рома – Аталанта 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 35 Скальвини.
Рома – Руй Патрисиу, Челик, Смоллинг, Манчини (Залевски, 87), Рожер, Спинаццола, Матич (Белотти, 67), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Абрахам (Шомуродов, 79).
Аталанта – Муссо (Спортьелло, 8), Хатебур, де Рон, Толои, Демирал, Мэле, Скальвини (Околи, 46), Копмейнерс, Пашалич (Лукман, 74), Эдерсон (Малиновский, 88), Хейлунд (Муриэль, 46).
Огоҳлантиришлар: Мэле (23), Толои (47), Хатебур (55), Демирал (76), де Рон (80), Копмейнерс (86), Малиновский (90).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!