9/11: дунё тарихидаги қора кун

9/11: дунё тарихидаги қора кун

2001 йил 11 сентябрь куни (9/11) Америка Қўшма Штатларида 4 та теракт содир этилган. Ушбу терактларни Саудия Арабистони ёрдамида "Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти амалга оширган.

Шу куни эрталаб жами 19 кишидан иборат террорчилар 4 гуруҳга бўлинган ва 4 та йўловчи самолётини эгаллаб олган. Ҳар бир гуруҳда бошланғич учувчилик тайёргарлигига эга камида биттадан аъзо бўлган. 2 та самолёт Нью-Йоркдаги Манхеттен шаҳри жанубий қисмида жойлашган Бутунжаҳон савдо марказига бориб урилган.

Эгизаклар деб ном қозонган бу 2 миноранинг биринчисига 11 American Airlines, иккинчисига 175 United Airlines бориб урилган. Оқибатда иккала минора ҳам ер билан битта бўлган.

Учинчи самолёт 77 American Airlines Вашингтондан унча узоқда бўлмаган Пентагон биносига йўналтирилган. Тўртинчи самолёт (93 United Airlines) йўловчилари ва экипажи террорчиларга қаршилик кўрсатишган ва лайнер Пенсилвания штатида ҳалокатга учраган.

19 террорчидан ташқари ҳужумлар оқибатида 2977 киши ҳалок бўлган, 24 нафари изсиз йўқолган. Қурбонларнинг аксарияти оддий фуқаролар эди. Бу теракт қурбонлар сони бўйича тарихдаги энг қора кун сифатида қолган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!