8,3 миллион доллар: Жулия Робертс сотиб олган қаср шов-шувларга сабаб бўлди (ФОТО)

8,3 миллион доллар: Жулия Робертс сотиб олган қаср шов-шувларга сабаб бўлди (ФОТО)

Голливуд актрисаси Жулиа Робертс сотиб олган янги уй шов-шувларга сабаб бўлди.

“Жулия Робертс Сан-Франциско шаҳри марказида жойлашган тарихий беш қаватли "Виктория уйғониш уйи" учун 8,3 миллион доллар сарфлади”, — деб ёзади журналистлар.

Кенг тарқалган хабарларга кўра, 54 ёшли Жулия 6245 квадрат метрга тенг уй сотиб олган.

8,3 миллион доллар: Жулия Робертс сотиб олган қаср шов-шувларга сабаб бўлди (ФОТО)

1907-1908 йилларда меъмор Сильвен Шнайттахер томонидан қурилган ва Жон Уитман томонидан реконструкция қилинган уй Сан-Франциско кўрфазига ва Олтин дарвоза кўпригига қарайди.

Уй беш қаватли, икки машинага мўлжалланган гараж, вино ертўласи ва боғи бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!