71 иқтисодчи ва эксперт Вашингтонни музлатилган афғон олтин заҳираларини ортга қайтаришга чақирди

71 иқтисодчи ва эксперт Вашингтонни музлатилган афғон олтин заҳираларини ортга қайтаришга чақирди

Reuters хабарига кўра, АҚШ президенти Жо Байден ва молия вазири Жанет Елленга йўлланган очиқ хатга Нобел мукофоти совриндори Жозеф Стиглиц, Грециянинг собиқ молия вазири Янис Варуфакис, шунингдек, АҚШ, Британия, Германия ва Ҳиндистон вакиллари имзо чекишган.

Унда АҚШнинг бундай қадами афғонларнинг азоб-уқубатларини икки баравар оширганлиги айтилади.

"Биласизки, афғонлар Толибон ҳукуматини сайламаган ва олтин захираларига эга бўлмаган Афғонистон Марказий банки ўз вазифаларини бажаришга, иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қодир эмас. Афғонистон активларини озод қилиш гуманитар инқирозни енгиш ва иқтисодиётни тиклаш учун зарур", — дейилади мактубда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!