7 нафар мансабдор шахс маъмурий жаримага тортилди

Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга устувор вазифа сифатида қаралади.

Жумладан, Бизнес-омбудсман томонидан Қашқадарё вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси (ҳозирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ўтказилган) томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларХусусан, тадбиркорларнинг инфратузилма ва бошқа соҳадаги муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш фаолият самарадорлигининг янада ортишига хизмат қилади. Айрим мансабдор шахслар томонидан эса тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаслик ва ноқонуний текширишлар уларнинг айрим муаммолари ҳал этилмаслигига сабаб бўлмоқда. нинг қонунийлиги январь ойида таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида 50 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ф.Т томонидан қабул қилинган буйруқлар асосида тадбиркорлик субъектларида ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда ноқонуний текширишлар ўтказилган.

Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ўтказилмаган бўлсада, бошқарма бошлиғи Ф.Т томонидан уларда текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқлар қабул қилинган.

Шунингдек, айрим тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқларда тадбиркорлик субъектларининг номлари қайд қилинмаган, буйруқ билан текширув дастури тасдиқланмаган. Натижада аксарият текширишлар тасдиқланган саволномасиз амалга оширилган.

Текшириш ўтказиш давомида тадбиркорлик субъекти раҳбарига текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар (текширув ўтказиш келишилгани ёки ваколатли орган текширув ҳақида хабардор этилганини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текширув дастури) нусхалари тақдим қилинмаган ҳамда бу ҳақида ёзма тилхат олинмаган.

Шу билан бирга, текширувларда Савдо-саноат палатасининг вакиллари ёки тадбиркорлик субъектлари бирлашмаларининг вакиллари, солиқ маслаҳатчилари, таржимон ва (ёки) адвокатлар жалб қилиш ҳуқуқи тадбиркорларга ёзма равишда тушунтирилмаган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан бошқарманинг 7 нафар мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддаси билан маъмурий жарималар қўлланилди.

Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга устувор вазифа сифатида қаралади.

Хусусан, тадбиркорларнинг инфратузилма ва бошқа соҳадаги муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш фаолият самарадорлигининг янада ортишига хизмат қилади. Айрим мансабдор шахслар томонидан эса тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаслик ва ноқонуний текширишлар уларнинг айрим муаммолари ҳал этилмаслигига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, Бизнес-омбудсман томонидан Қашқадарё вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси (ҳозирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ўтказилган) томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги январь ойида таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида 50 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ф.Т томонидан қабул қилинган буйруқлар асосида тадбиркорлик субъектларида ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда ноқонуний текширишлар ўтказилган.

Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ўтказилмаган бўлсада, бошқарма бошлиғи Ф.Т томонидан уларда текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқлар қабул қилинган.

Шунингдек, айрим тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқларда тадбиркорлик субъектларининг номлари қайд қилинмаган, буйруқ билан текширув дастури тасдиқланмаган. Натижада аксарият текширишлар тасдиқланган саволномасиз амалга оширилган.

Текшириш ўтказиш давомида тадбиркорлик субъекти раҳбарига текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар (текширув ўтказиш келишилгани ёки ваколатли орган текширув ҳақида хабардор этилганини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текширув дастури) нусхалари тақдим қилинмаган ҳамда бу ҳақида ёзма тилхат олинмаган.

Шу билан бирга, текширувларда Савдо-саноат палатасининг вакиллари ёки тадбиркорлик субъектлари бирлашмаларининг вакиллари, солиқ маслаҳатчилари, таржимон ва (ёки) адвокатлар жалб қилиш ҳуқуқи тадбиркорларга ёзма равишда тушунтирилмаган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан бошқарманинг 7 нафар мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддаси билан маъмурий жарималар қўлланилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!