58 ёшли франциялик аёл Жанна Пушин уч йилдан бери ўлмаганлигини исботлашга уриниб келмоқда, деб ёзди “The Guardian”.
“Лион яқинидаги Сен-Жозеф фуқароси 2017 йилдан буён Франция маъмурияти учун йўқ инсон”, дейилади газета хабарида.
Таъкидланишича, бунга аёл ишлаган тозалаш компаниясининг собиқ ходимининг баёноти сабаб бўлган. Даъвогар ҳеч қандай далил келтирмасдан аёлнинг ўлганлигини айтган, суд эса унга мавжуд маълумотни текширмасдан туриб ишонган.
2004 йилда суд Пушинни фирма катта шартномани йўқотганидан кейин собиқ ходимга етказилган зарарни тўлашни буюрган. Бироқ собиқ ишчига етказилган зарарни ҳеч ким тўлаб бермаган. Суд жараёни кейинги 13 йил давом этган. Кейин норози даъвогар собиқ хўжайинга ёзган хатлари жавобсиз қолганини ва Пушин вафот этганини айтган. 2016 йилда аёл ўлган деб топилган ва апелляция суди унинг ўғли ва эрини зарарни тўлашга мажбур қилган.
Аёлнинг ўлими тўғрисида эълон қилинганидан кейин у ҳақидаги маълумотлар расмий ҳужжатлардан ўчирилган. Бунинг натижасида унинг мавжудлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган шахсий гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, банкдаги ҳисоб рақами, тиббий суғурта каби бошқа расмий ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.