52 ёшли аёлни чув туширган эркак ушланди

52 ёшли аёлни чув туширган эркак ушланди

1976 йилда туғилган Оҳангарон туманида яшовчи Х.А. 52 ёшли аёлга интернет орқали хабар йўллаб, ижтимоий тармоқдаги биржа орқали пулларини кўпайтириб бериши мумкинлиги ҳақидаги ёлғон маълумотларга ишонтирган.

Кейин алдов йўли билан аёлга тегишли бўлган банк пластик картасидаги жами 6 млн 200 минг сўм пулни ўзлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган Х.А. га нисбатан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!