38 ёшли актёр оғир касаллик қурбони бўлди
Россия армияси театри актёри Сергей Смирнов чоршанба куни оғир касалликдан сўнг вафот этди. У эндигина 38 ёшини қарши олганди.
"2020 йил 25 мартда, ҳаётининг 38-йилида жиддий касалликдан сўнг, умрининг 17 йилини театримизга бағишлаган актёр Сергей Смирнов вафот этди", дейилади театр сайти баёнотда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).