30 дан ортиқ хотини, 90 га яқин боласи ва 33 та набираси бор эркак вафот этди

30 дан ортиқ хотини, 90 га яқин боласи ва 33 та набираси бор эркак вафот этди

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий Мизорам штатида яшовчи, кўпхотинлик амал қиладиган маҳаллий Чана Павл мазҳабининг лидери Зиона Чана вафот этди. Марҳумнинг 30 дан ортиқ бева аёллари, 90 га яқин болалари ва 33 нафар набираси бор.

Зиона Чана 13 июнь куни вафот этди, у гипертония ва диабет касаллигидан азият чекди. Эркак 76 ёшда эди.

Маҳаллий ОАВ марҳум эркакнинг 36 дан 39 нафаргача хотини борлигини ёзмоқда. Болаларнинг аниқ сони ҳам номаълум –89 дан 94 гача. Аммо барча журналистлар бу оила дунёдаги энг катта оила бўлганини таъкидлашмоқда.

Зиона Чананинг вафоти муносабати билан Мизорам штати бош вазири Лал Танхавла таъзия изҳор этди. Шунингдек, у Зиона сайёрадаги энг катта оиланинг бошлиғи деб ҳисобланишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!