3 ёшдан 6 ёшгача болалар йод препаратлари билан бепул таъминланади

3 ёшдан 6 ёшгача болалар йод препаратлари билан бепул таъминланади

Олимларнинг таъкидлашича, бола учун йоднинг кунлик дозасини қабул қилиш учун кунига 3,6 кг хурмо ёки 2,1 кг ёнғоқ ёки 6,3 кг олма истеъмол қилиниши керак. Демак, Ўзбекистон шароитида йодни ташқи муҳитдан олиш жуда қийин. Йодни таблеткалар ва йодланган туз орқали олиш эса анча осон.

Президент қарорига кўра, боғча ёшидаги 3 ёшдан 6 ёшгача болалар йод препаратлари билан бепул таъминланади.

Болангиз давлат ёки нодавлат мактабгача таълим муассасасига қатнаса, йод маҳсулоти мактабгача таълим муассасаси томонидан берилади, қатнамаса, уни бепул олиш учун ўзингизнинг оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!