29 сентябрь. Бугун қандай кун эканлигини биласизми?

29 сентябрь. Бугун қандай кун эканлигини биласизми?

БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади. 

Ривожланаётган мамлакатларда маҳсулотларнинг 40 фоизи ҳосил ўрим-йиғимида ёхуд саноат  корхоналарида нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда эса, сотиб олинган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи чиқиндига ташланади. 

2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган. 

Жорий йилда илк бор ўтказилаётган ушбу сананинг мақсади бутун дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрига етишни кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!