2020 йилнинг энг кассабоп фильми маълум бўлди

2020 йилнинг энг кассабоп фильми маълум бўлди

Премьерадан бир ой ўтиб рекорд даражада 426 миллион доллар ишлаб олган  Хитойнинг "Саккиз юз" картинаси 2020 йилнинг энг кассабоп фильми деб топилди.

Бу ҳақда “Comic Book” портали хабар бермоқда.

Фильмда 1937 йилда мамлакатлар ўртасидаги уруш пайтида тўрт кун давомида Шанхайдаги омбор мажмуасини япон қўшинларидан ҳимоя қилган бир гуруҳ хитой аскарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Яратилиши учун 85 миллион доллар сарфланган картина прокатни 445 миллион доллар фойда билан якунлаши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!