2019 йилнинг энг қиммат брендлар рейтинги

2019 йилнинг энг қиммат брендлар рейтинги

Forbes нашри маълумотларига кўра 2019 йилнинг энг қиммат брендлари Forbes 2019 йилнинг энг қиммат 100 бренди рейтингини маълум қилди.  

Унга кўра, қиймати 100 миллиард доллардан ошадиган компаниялар фақат учтадир. Энг юқори 7-талик рўйхатнинг 6 таси технология соҳасида фаолият юритадиган компаниялардир.

2019 йилнинг энг қиммат 10 брендлари:

1. Apple (технология): $205,5 млрд

2. Google (технология): $167,7 млрд

3. Microsoft (технология): $125,3 млрд

4. Amazon (технология): $97,0 млрд

5. Facebook (технология): $88,9 млрд

6. Coca-Cola (ичимлик): $59,2 млрд

7. Samsung (технология): $53,1 млрд

8. Disney (ҳордиқ): $52,2 млрд

9. Toyota (автомобиль соҳаси): $44,6 млрд.

10. McDonald’s (ресторанлар): $43,8 млрд

Amazon бир йил ичида ўз қийматини бошқа брендларга қараганда кўпроқ ошириб, Facebookни рўйхатда бир поғонага тушириб, унинг ўрнини эгаллашга муваффақ бўлган. Facebookнинг ўтган йилги қийматининг пасайишига сабаб – бу қисман фойдаланувчиларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ можаролар туфайли деб кўрсатилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!