Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 октябрь куни хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни кўзда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2018−2019 йилларда 400 дан зиёд ҳолатда тиббиёт ходимларига куч ишлатилди, тан жароҳатлари етказилди.
«Бугунги кундаги ҳақиқий ҳолат эса бундан ҳам аянчли аҳволга келиб қолган. Вазият шу даражага бориб етдики, тиббиёт муассасаларида, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида бу каби ҳолатлар кунда-кунора учраб турмоқда
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан бундай тажовузларни содир этган шахсларга нисбатан 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазосини қўллаш мумкин бўлади.
.Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан бундай тажовузларни содир этган шахсларга нисбатан уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазосини қўллаш мумкин бўлади. Ўйлаймизки, бу ҳозирда қарийб ҳар куни содир бўладиган ҳодисага айланиб улгурган тажовузларнинг олдини олишда катта профилактик таъсир кучга эга бўлади.
Зеро, шифокор ҳеч қачон беморга ёмон бўлишини истаб ҳаракат қилмайди, у ҳамиша инсонга яхшилик қилишга интилади, кўмакка муҳтож беморга шифо бахш этиш, фавқулодда ҳолатларда инсон ҳаёти ва саломатлигини асраш учун бор куч-салоҳиятини бахш этади», — дейилади хабарда.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.