20 сотих ер нархи 80 миллион сўм!

20 сотих ер нархи 80 миллион сўм!

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.А. фуқаро Г.М.га Зарбдор тумани, “Лалмикор” МФЙ ҳудудидан ўзининг яшаш уйининг тўғрисида ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 20 сотих захирадаги ер майдонини 80 млн сўмга сотишини айтиб, олдиндан 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!