"20 млн берасан": тошкентлик эркак хоразмлик фуқарога таҳдид қилди

"20 млн берасан": тошкентлик эркак хоразмлик фуқарога таҳдид қилди

Хоразм вилоятининг Хива туманида яшовчи Ю.Ж. Ўзбекистон  Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, Тошкент шаҳрида устачилик билан шуғулланишини, Тошкент шаҳрида яшовчи шахс унинг олдига келиб “ишлаган пулингни ярмини берасан” деб қўрқитиб, 20 млн. сўм талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.

Мазкур мурожаат юзасидан жорий йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи М.Ф. белгиланган манзилда 20 млн. сўм пулни олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!