2 ой телефон ва интернет ўчмаслиги бўйича

2 ой телефон ва интернет ўчмаслиги бўйича

Ёдингизда бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли қарорида фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди (https://t.me/xushnudbek/4751).

Beeline (https://t.me/uzbeelineuzb/186), Mobiuz (https://t.me/MOBIUZrus/2733) ва Ucell (http://ucell.uz/uz/myucell/press_srv/To_the_attention_of_subscribers) компаниялари Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ушбу банди уларга тааллуқли эмаслигини маълум қилишди. Яъни ушбу алоқа компанияларининг абонентлари қарз бўлиб қолишса, телефонлари ўчирилади.

Uztelecom компанияси эса ушбу қарор уларга тааллуқли эканлигини расман маълум қилишди (https://uztelecom.uz/uz/yangiliklar/yangiliklar/hurmatli-abonentlar-jismoniy-shaxslar). Яъни 2 ой давомида фуқаролар Uztelecom савдо белгиси остида кўрсатиладиган интернет ва телефон алоқаси хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошира олмаса ҳам, хизмат кўрсатиш тўхтатилмайди. 

Хабарда гап айни қайси хизматлар ҳақида кетаётгани тўғрисида батафсил маълумот берилмаган. Лекин билишимча, Uztelecom савдо белгиси остига Uzmobile, Uzonline, IPTV, IP-телефон ҳамда оддий уй телефонлари хизматлари киради.

❗️ЭЪТИБОР БЕРИНГ: бу дегани - Сизга текинга интернет ёки телефон хизмати кўрсатилади, дегани эмас. Шунчаки Сизга қарз ёзиб кетаверишади, лекин ўчиб қолмайди холос. Ўшанчун айримлар интернет текин бўлди, мазза энди деб ўйлаб, 300 ГБ ишлатиб қўйиб, икки ойдан кейин миллионлаб қарздор бўлиб ўтиришмасин.

✅ ШАХСИЙ МАСЛАҲАТИМ: тўловга бугун имкониятингиз борми, унда эртага қолдирмасдан ўз вақтида тўловларни тўлаб қўяверинг. Бу ўзингиз учун фойда. Ҳаммаси йиғилиб, жуда катта сумма бўлиб кетса, аксинча қийналиб қоласиз. Фақат бугунни эмас, эртани ҳам ўйлаш керак.


? @xushnudbek ?


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!