2 млрд. сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларининг контрабандасига чек қўйилди

 2 млрд. сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларининг контрабандасига чек қўйилди

Республикамиз божхоначилар томонидан тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда юртимизга олиб кириш ва унинг юртимиз ҳудудида айланувини олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тошкентда божхоначилар томонидан йирик миқдордаги тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш бўлими ходимлари томонидан ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тунги соат 21-00. Тезкор кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси “Сирдарё” йўл патрул масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт васитасининг юкхонасида юклар орасига 2 турдаги 4 минг 390 қути тамаки маҳсулотлари моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо акциз маркаси ҳамда рақамли код маркировкалари билан маркаланмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 91 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пойтахт божхоначилари томонидан 16 та ҳолатда қиймати 2 млрд. 266 млн. сўмлик 147 000 қути тамаки воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!