АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида US Open турнири финалида мазкур турнирнинг 6 карра ғолиби, 23 карра «Катта дубулға» туркумидаги турнирларда ғолиб чиққан америкалик тажрибали теннисчи Серена Уильямс 19 ёшли канадалик Бьянки Андреескуга сенсацион равишда мағлуб бўлди.
Бу 37 ёшли америкалик теннисчи учун «Катта дубулға» туркумидаги турнирлар финалларида қаторасига тўртинчи марта мағлуб бўлишидир. Унинг бу мағлубиятларининг барчаси 2018 йилда туғруқ таътилидан кортга қайтишидан кейин рўй берган. Бунга қадар у бутун фаолияти давомида «Катта дубулға» турнирларида жами 6 марта финални бой берганди.
Йил бошида кучли теннисчиларнинг 150 кишилик рўйхатига ҳам кирмаган канадалик теннисчи 6:3, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозониб, ўз фаолиятида илк марта «Катта дубулға» туркумидаги турнир ғолиби бўлди. Эътиборли жиҳати, ушбу ёш теннисчи ўз фаолиятида асосий сеткада атиги 4та ўйин ўтказиб, титул соҳиби бўлган тарихдаги иккинчи теннисчи бўлди. Бунгача бундай натижа «Ролан Гаррос»-1990 турнирида Моника Селеш томонидан қайд этилганди.
US Open турнирининг 2019 йилдаги соврин жамғармаси 57 миллион долларни ташкил этади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.