1 мартдан маҳкумлар ва қариндошларининг учрашув вақтини Ягона портал орқали белгилаш мумкин бўлади

1 мартдан маҳкумлар ва қариндошларининг учрашув вақтини Ягона портал орқали белгилаш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, бундан буён ўзбекистонликлар жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётган яқин қариндошлари билан учрашув вақтини Ягона портал орқали белгилаш имконига эга бўлишди. Ушбу хизматдан 2021 йилнинг 1 мартидан фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, 2021 йил 15 октябрда қабул қилинган ҳукумат қарори билан келгуси йилнинг 1 мартидан қуйидаги хизматлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда кўрсатилиши белгиланган:

  • Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
  • чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
  • судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
  • автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш.

Қарор билан, шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!