1 апрелдан пенсионерлар метродан бепул фойдаланиши мумкин, фақат...

1 апрелдан пенсионерлар метродан бепул фойдаланиши мумкин, фақат...

Жорий йилнинг 1 апрел санасидан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиш вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

«Тошкент метрополитени» хабарига кўра, бунинг учун пенсия олувчи йўловчилар метро хизматидан фойдаланиш вақтларида шахсий пенсионерлик гувоҳномасини метро ходимига тақдим этиши лозим.

«Метро хизматидан фойдаланиш вақтида ўзингиз билан пенсионерлик гувоҳномангизни олишни унутманг», дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда президентнинг 15 март куни тегишли қарори қабул қилинди.

Тошкент метрополитенининг мазкур хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!