АҚШ Молия вазирлиги Эрон ҳарбийларига қурол ва технологиялар сотиб олишда ёрдам берганликда айбланиб, 10 нафар шахс ва компанияга қарши санксиялар эълон қилди.
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси баёнотида айтилган.
Санкциялар Яқин Шарқ, Осиё ва Шарқий Европада жойлашган шахслар ва компанияларга қаратилган эди. Вашингтоннинг сўзларига кўра, улар қурол-яроғ етказиб беришни, шунингдек, Эроннинг "Шаҳид" серияли дронлари ва баллистик ракета дастурини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашёларни етказиб беришни осонлаштирган.
Санкциялар рўйхатига Хитой, Гонконг ва БАА компаниялари, шунингдек, Беларус, Эрон ва Хитой фуқаролари киритилган.
АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Вашингтон АҚШ расмийларига кўра, Эрон ҳарбийларига қурол етказиб бераётган шахслар ва ташкилотларга чекловлар қўйишда давом этишини маълум қилди.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.