Замонавий жаҳон санъатининг энг нуфузли минбарларидан бири бўлган Венеция биэнналеси жорий йилда In Minor Keys («Минор оҳангларда») шиори остида ўтказилмоқда.
Мавзу биз яшаётган давр учун жуда аниқ танланган, унда дунёни англаш борасидаги нозик ва мураккаб қарашлар мужассам.
«61-Венеция биэнналесида Ўзбекистоннинг The Aural Sea миллий павильони очилиш маросимида нутқ сўзладим. Бу мен учун ўта аҳамиятли чиқиш бўлди. Лойиҳа Орол денгизи мавзусига бағишланган, бироқ бунда у фақатгина экологик фожиа тимсолида талқин қилинмаган. Ушбу экспозицияда Орол бизнинг хотираларимиз, афсона ва ривоятларимиз ҳамда ижодий изланишлар макони сифатида намоён бўлган», дея таъкидлайди Мирзиёева.
Яна бир бор мамлакатимиз павильони биэннале иштирокчилари ва меҳмонларининг катта қизиқишига сазовор бўлиб, маданиятимиз билан яқиндан танишиш ва минтақамизга саёҳат қилиш истагини уйғотди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.