Президент Марғилондаги 1,7 трлн сўмлик мажмуани бориб кўрди

Президент Марғилондаги 1,7 трлн сўмлик мажмуани бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Қува туманидаги 1-сонли техникумда ёшларни замонавий касблар ва хорижий тилларга ўқитиш ишлари билан танишди. Бугун мамлакатларнинг рақобатбардошлиги нафақат табиий ресурслар, балки инсон капитали, билим ва замонавий касб эгаларининг салоҳияти билан ҳам белгиланмоқда. Шу боис, Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, ҳудудлардаги техникумларни амалий билим, инновация ва тадбиркорлик марказларига айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қува туманидаги техникум фаолияти ҳам мазкур ислоҳотларнинг амалий ифодасидир. Техникум биносида замонавий касбларга ўқитиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилган. Хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда немис ва хитой тилларини ўқитиш билан бирга логистика, қишлоқ хўжалигида дронларни бошқариш, “ақлли” ирригация, қуёш панелларини ўрнатиш ва таъмирлаш каби замонавий йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланади. Дуал таълим тизими жорий этилиб, 550 нафар ўқувчи назарий билимларни бевосита амалиёт билан боғлаган ҳолда олмоқда. Стартап маркази ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда робототехника, СMM, мобилография, дизайн каби талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича ҳам ўқув курслари ташкил этилган. Лойиҳа доирасида 200 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу тажрибани республикадаги яна 10 та қишлоқ хўжалиги техникумида жорий этиш режалаштирилган. Президентимиз касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди, уларнинг ўқиши ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади. Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида барпо этилган маданият ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари билан танишди. Фарғона вилоятининг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини бермоқда. Кейинги йилларда ҳудудга хорижий сайёҳлар ташрифи бир неча баробар ошгани ҳам бунинг яққол далилидир. Қадимий Марғилон шаҳри бу борада катта имкониятларга эга. Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 1 апрелдаги қарори асосида бу ерда “Бурҳониддин Марғиноний” мажмуаси барпо этилди. Миллий меъморчилик анъаналари, Марғилон тарихи ва замонавий туризм талаблари уйғунлашган ушбу мажмуа қадим шаҳар ичидаги шаҳарчадир. 35 гектар майдонни эгаллаган мажмуада сайёҳлар учун барча қулайликлар яратилмоқда. Бу ерда меҳмонхона, карвонсарой, савдо ва хизмат кўрсатиш бинолари, ҳунармандлар маркази, миллий бозор ва музейлар қуриб битказилган. Буюк аллома Бурҳониддин Марғинонийнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш мажмуанинг асосий йўналишларидан биридир. Шу билан бирга, ҳудудда қадимий ҳунармандчилик анъаналарини сақлаш, зиёрат ва маданий туризмни ривожлантириш кўзда тутилган. Мажмуада “Отабек ва Кумуш уйи” музейи ҳам ташкил этилган. Унинг деворларида “Ўткан кунлар” романи саҳналари жонлантирилиб, адабиёт ва тарихни уйғунлаштирган ноёб муҳит яратилган. Шунингдек, мақом театри, шоир ва рассомлар хиёбони ҳамда кутубхона ҳам жой олган. Қиймати 1,7 триллион сўм бўлган лойиҳанинг бош режаси Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Мажмуа икки босқичда барпо этилади. Келгусида бу ерда бизнес марказ, 1500 ўринли масжид, меҳмонхоналар, 400 та савдо ва хизмат кўрсатиш нуқтаси ҳамда 300 ўринли бозор ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари мажмуа бўйлаб юриб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат кўргазмалари, бозор расталари билан танишди. Жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбат қурди. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, вилоятга йилига ўртача 200-250 минг нафар хорижий сайёҳ жалб этилиши кутилмоқда. Бунинг натижасида 2 мингта иш ўрни яратилади, бюджетга 52 миллиард сўм тушум ва 30 миллион долларлик хизматлар экспорти таъминланади. Шунингдек, “Бурҳониддин Марғиноний” мажмуаси тажрибасини Бухородаги “Боқий Бухоро”, Самарқанддаги Имом Мотуридий мақбараси атрофи, Қўқондаги Ўрда, Намангандаги “Ахсикент” ёдгорлиги ҳамда Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудларида ҳам кенг жорий этиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Макрон ва Шольц Зеленскийни таслим бўлишга чақирди

Китобда ёзилишича, Зеленский Моравецкийга Шольц ва Макрон унга мунтазам қўнғироқ қилаётганини айтган.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Айблов тафсилотлари ва тергов жараёни расман ошкор этилмаяпти. Манбаларга кўра, иш “75 мактуб” деб аталган мурожаат билан боғлиқ.

Путин Украинанинг Туапсега берган зарбасини "террорчилик ҳужуми" деб атади

Айни пайтда Туапсе расмийлари ҳудудда “минтақавий фавқулодда ҳолат” режимини жорий қилган, шаҳарда сув таъминотида узилишлар юзага келган.

Трампнинг Теҳронни тиз чўктириш режаси маълум бўлди

АҚШ етакчиси Дональд Трамп Эронга нисбатан узоқ муддатли қамал (блокада) ташкил этишни режалаштирмоқда.

Парижда "отишма": "ПСЖ" "Бавария"ни енгди (видео)

Учрашув Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтди.

Исроил ҳужуми Ливанда бир оиланинг 5 аъзосини ҳалок қилди

Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ливанда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди.

Франция фуқароларини Малини зудлик билан тарк этишга чақирди

Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.

“Ғарбий Европа Зеленскийнинг “ядровий шантажи” қурбонига айланиши мумкин”

РФ ТИВ вакили Мария Захарова Украин режими раҳбарининг ядро қуроли ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади

Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган.

14 ёшли қизга шилқимлик қилган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда

Қизнинг акаси автомобилнинг давлат рақами 10 R077MB бўлганини, рулда эса ППХ ходими ўтирганини айтган.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.

Зироат Мирзиёева Хиванинг янги яшил жамоат маконини барпо этишда иштирок этди

Яқин-яқингача бўш турган қарийб 8 гектарлик майдонга ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб танланган 3 минг тупдан ортиқ дарахт ва ўсимлик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда