Шавкат Мирзиёев Фаррух Зокировга «Буюк хизматлари учун» орденини топширди

Шавкат Мирзиёев Фаррух Зокировга «Буюк хизматлари учун» орденини топширди

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида миллий эстрада санъатининг ёрқин намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари, ижодкор зиёлилар, «Ялла» ансамбли аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, Фаррух Зокировни ушбу қутлуғ сана билан самимий қутлади, унга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва янги-янги ижодий ютуқлар тилади.

Таъкидланганидек, Зокировлар сулоласи кўп йиллардан буён миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатимизнинг ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келмоқда. Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокиров асос солган санъат мактаби, миллий ўзбек эстрадаси асосчиларидан бири Ботир Зокировнинг бой ижодий мероси халқимизнинг улкан маънавий бойлиги сифатида юксак қадрланади.

Бутун бир оила ва авлоднинг ўз умрини санъат ва маданият равнақига бағишлаши дунёда кам учрайдиган ноёб ҳодиса экани алоҳида қайд этилди. Фаррух Зокиров ана шу улуғ анъаналарни муносиб давом эттириб, миллий эстрада санъатини янги босқичга олиб чиққан санъаткор сифатида эътироф қилинди.

Тадбирда Фаррух Зокиров нафақат халқимиз, балки бутун Марказий Осиё, Ҳамдўстлик мамлакатлари ва туркий элларнинг севимли санъаткори экани таъкидланди. Унинг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти деган фахрий унвонлар билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Татаристон, Бошқирдистон ва Ингушетия халқ артисти деган юксак унвонларга сазовор бўлгани унинг ижодига берилган катта баҳо сифатида қайд этилди.

Бугун Фаррух Зокиров деганда «Ялла» ансамбли, «Ялла» деганда эса Фаррух Зокиров сиймоси кўз олдимизда гавдаланади. Мана 55 йилдирки, ушбу машҳур жамоа нафақат мамлакатимизда, балки дунёнинг нуфузли саҳналарида ҳам гўзал қўшиқлар куйлаб, миллионлаб мухлислар меҳрини қозониб келмоқда. «Ялла» ансамбли жамоавий эстрада ижрочилигини йўлга қўйиб, юртимиз санъати ва маданияти тарихида бутунлай янги саҳифа очди. Бугун халқимизнинг байрамлари, муҳим тадбирлари ва қутлуғ айёмларини ушбу ансамбл ижросидаги қўшиқларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Тадбирда «Ялла» ансамбли аъзолари Жавлон Тўхтаев, Аббос Алиев, Темур Халиков ва Игорь Халиковнинг ҳам кўп йиллик самарали фаолияти эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбари Фаррух Зокировнинг юртимиз ижтимоий-маданий ҳаётидаги фаол иштирокига ҳам алоҳида тўхталиб, унинг юзлаб ёшларга устозлик қилиб, уларни катта саҳналарга олиб чиқаётгани, «Овоз» каби йирик лойиҳалар орқали янги истеъдодларга санъат сирлари ва саҳна маданиятини ўргатаётгани барча учун ҳақиқий ибрат эканини таъкидлади.

Минтақа ижодкорлари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик халқлар ўртасида маънавий кўприк вазифасини ўтаётгани қайд этилди. Шунингдек, давлатимиз Фаррух Зокиров каби санъат дарғаларининг халқаро ижодий лойиҳалари ва янги асарларини ҳамиша қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Фаррух Зокировга «Буюк хизматлари учун» орденини топширди

Тантанада Фаррух Зокировнинг кўп йиллик самарали меҳнати, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш йўлидаги фидокорона хизматларини муносиб тақдирлаш мақсадида Президент томонидан алоҳида фармон ва қарор имзолангани эълон қилинди.

Хусусан, Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади.

Ушбу мактабда «Ялла» номидаги болалар ансамбли, ёшлар ижодий лабораторияси, замонавий овоз ва видео ёзиш студияси ташкил этилади. «Устоз-шогирд» анъаналари асосида эстрада йўналиши бўйича ижрочилик маҳорати синфлари йўлга қўйилади, устоз ижодкорларнинг ойлигига қўшимча устама тўланади. Мактабда аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчилар учун ихтисослашган санъат ва маданият таълим муассасаларига қабул бўйича алоҳида имкониятлар яратилади. Ҳар йили республика ҳудудларидан иқтидорли ўқувчилар мазкур мактабда ўз маҳоратини ошириб боради. Бюджет ҳисобидан иқтидорли ўқувчилар устозлари билан бирга нуфузли халқаро кўрик-танловларга юборилади ва муносиб рағбатлантирилади.

Тадбирда ушбу таълим даргоҳи юртимиздаги энг намунавий масканлардан бирига айланиб, Зокировлар сулоласи яратган бебаҳо ижодий меросни келажак авлодга етказишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Тантанали маросимда Президентимиз миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик беқиёс хизматлари учун Фаррух Зокировга «Буюк хизматлари учун» орденини топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Эронга қарши урушда АҚШ қанча маблағ зарар кўрганини биласизми?

Бу ҳақда Iran War Cost Tracker нашри хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида икки юк кемаси ҳужумга учради

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Ҳатто айиқлар ҳам АҚШ аскарларига ҳужум қилмоқда

Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.

Осиёнинг энг бой одами ким?

Бу ҳақда Zakon.kz сайти хабар бермоқда.

Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз: Трамп Оқ уйда шошилинч йиғилиш ўтказди

Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва Эрон билан музокаралар бўйича йиғилиш ўтказди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.