🚨 Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзларининг таниши бўлган – Қўштепа туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. фуқаронинг “Жентра” русумли автомашинасида Фарғона туманига бориб, қўшни республикадан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний ўтказилган 11 650 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб олишган.
Сўнгра Қўқон шаҳрига қайтиб кетаётганларида тезкор гуруҳ томонидан Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилган вақтларида, улар автомашинадан дори воситаларини улоқтириб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлишган. Лекин, режалари амалга ошмаган.
Аниқланишича, қонунбузарлар бу турдаги дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида яшовчи шахсларга сотиш билан шуғулланиб келишган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.