Фарғонада онлайн кредит олиб фуқароларнинг 1 миллиард сўмдан зиёд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у 10 дан ортиқ фуқаронинг 1 миллиард сўмдан зиёд пулларини кредит шаклида олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Фуқароларнинг ИИБга мурожаатлари асосида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу ҳаракатни 1997 йилда Қува туманида туғилган Муҳаммад Юсуф Муҳаммаджонов содир этгани аниқланиб, қўлга олинди.
“Кредит олмоқчи эдим, кредит тарихим ёмонлиги сабабли банклар бермади. Хизмат ҳаққини берасиз, деганди. Келишдик. Кўришиб, ҳақиқатан олиб берди. 130 миллионни олиб, кейин яна қўшимча, мен олиб бўлгандан кейин, яна номимга кредит расмийлаштириб олибди”, деган жабрланганлардан бири.
ИИБга мурожаат қилганлардан яна бири номаълум шахс томонидан номига 105 миллион 780 минг сўмлик ипотека кредити расмийлаштириб олинганини билдирган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор тадбирларга киришилган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган тезкор тадбирлар натижасида юқорида номи келтирилган шахс ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилиниб, ушланган.
“Банк ходими эмасман. Фақат ўша фуқаро менинг олдимга 100 миллион пул керак деса, 100 миллион пулини олиб бераман, лекин ундан қолган суммаларини айтмайман ўзига. Қийналган одамлар кўп эди. Кўпидан ўзимнинг мақсадим йўлида фойдаланиб қўйдим. Ҳамма айбимдан пушаймонман. Бунақа ҳолатларни бошқа такрорламайман. Кечиришингизни сўрайман. Мендан жабр тортган ҳамма инсондан узр сўрайман”, деган у.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Лавров Хитой дипломатияси раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказади, Россия ТИВ баёнотига кўра, улар Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қиладилар.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;