Исломободда бўлиб ўтган Эрон-Америка музокаралари давомида Покистон Ҳормуз бўғозида кемаларни тартибга солиш ташаббусини тақдим этди, бу қўшма патрулларни ўз ичига олади.
Бу ҳақда Al Jazeera ҳукумати манбасига таяниб хабар берди.
"Покистон томони Ҳормуз бўғози орқали кемаларнинг ўтишини тартибга солиш ташаббусини тақдим этди. Бу таклиф бўғоз сувларида қўшма патрулларни ўз ичига олади", деди манба.
Бундан ташқари, манбанинг таъкидлашича, "Америка ва Эрон томонлари ўртасидаги музокаралар тўғридан-тўғри бўлиб ўтди ва Покистон бевосита иштирок этди".
Financial Times аввалроқ икки мамлакат делегациялари ўртасидаги музокаралар Ҳормуз бўғози устидан назорат бўйича боши берк кўчага кирганини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Покистон воситачилигида Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг биринчи куни Исломободда якунланди. Вашингтонни маслаҳатлашувларда вице-президент Жей Ди Вэнс бошчилигидаги делегация вакиллик қилмоқда, унга шунингдек, президентнинг махсус элчиси Стив Уиткофф ва тадбиркор Жаред Кушнер ҳам киради. Эрон вакиллари орасида Эрон парламенти раиси Муҳаммад Багҳер Ғолибаф ва ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бор. Учрашувда Покистон армияси штаби бошлиғи Асим Мунир ҳам иштирок этмоқда.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;