Буюк Британия АҚШга ўз авиабазаларидан Ҳормуз бўғозидаги кемаларга ҳужум қилиш учун ишлатиладиган Эрон нишонларига ва қўшни давлатлар инфратузилмасига зарба бериш учун фойдаланишга рухсат берди.
Бу ҳақда Буюк Британия бош вазирининг вакили Кир Стармер Яқин Шарқдаги вазият бўйича вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Британия вазирлари АҚШнинг Буюк Британия ҳарбий базаларидан минтақанинг коллектив ўзини ўзи ҳимоя қилиш доирасида фойдаланиш ҳуқуқини берувчи келишув, шунингдек, Ҳормуз бўғозидаги кемаларга ҳужум қилиш учун ишлатиладиган ракета позициялари ва имкониятларини заифлаштиришга қаратилган мудофаа операцияларига ҳам тегишли эканлигини тасдиқладилар.
Маълум қилинишича, март ойи бошида Лондон Вашингтоннинг Буюк Британия манфаатлари ва фуқароларининг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган Эрон ракета омборларига зарба бериш учун Британия базаларидан фойдаланиш ҳақидаги илтимосини маъқуллаган.
Шу билан бирга, Британия томони бу Буюк Британиянинг АҚШга ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциясига қўшилишини англатмаслигини таъкидламоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.