Мексика президенти Клаудия Шейнбаумнинг маълум қилишича, мамлакат расмийлари Google корпорациясига қарши Мексика кўрфазининг Google Maps картографик хизматида "Америка" деб ўзгартирилгани сабабли судга даъво аризаси киритган.
Шейнбаум ҳар кунги матбуот анжуманида даъво кўриб чиқилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, Мексика АҚШ ҳукуматининг номини ўзгартириш тўғрисидаги фармонига риоя қилинишига эришмоқда, унда гап фақат кўрфазнинг АҚШ континентал шельфига тегишли қисми ҳақида кетмоқда.
Мексика томонининг фикрича, АҚШ бутун кўрфаз номини ўзгартириш ваколатига эга эмас.
"Улар ҳудуднинг ўз қисмини хоҳлаганча номлашлари мумкин. Аммо Мексикага тўғри келадиган қисмнинг номини ўзгартириб бўлмайди," - дея таъкидлади Шейнбаум.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.