АҚШ президенти Доналд Трамп душдаги сув босимини чекловчи қарорни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу чора-тадбирлар аввалги маъмуриятлар даврида жорий этилган эди, дея хабар бермоқда Politico.
Oval кабинетда фармонни имзолаш пайтида Трамп амалдаги меъёрлар туфайли сочини ҳўллаш учун душ остида 15 дақиқа туришга мажбур бўлаётганини айтди. Оқ уй раҳбари шампунни ювиб ташлаш учун ҳам кўп вақт сарфлаётганини таъкидлади. Бу эса президентнинг сочларини тегишли тарзда парвариш қилишига тўсқинлик қилмоқда.
"Сочларим ҳўл бўлгунча душ остида 15 дақиқа туришимга тўғри келади. Улардан томчи-томчи сув оқади, холос. Бу кулгили ҳолат," - деди Америка раҳбари.
Оммавий чиқишларида Трамп сув босимининг пастлиги туфайли сочларини ювишда қийинчиликларга дуч келаётганидан бир неча бор шикоят қилиб, соч турмагини мукаммал ҳолатда сақлаб қолишни истаётганини таъкидлаган эди.
АҚШда сув сарфи юқори бўлган душ каллаги (сув пуркагич)ларидан фойдаланишни тақиқловчи чекловлар амал қилади. Фақат бир дақиқада 2,5 галлон (тахминан 11 литр) гача сув сарфлайдиган моделларга рухсат берилган.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".
Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.
«Childlight Global Child Safety Institute» томонидан 2024 йили эълон қилинган маълумотга кўра, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган. Бу рақам фавқулодда ҳолат даражасида бўлиб, глобал хавфсизлик, рақамли технологиялар ва болаларни ҳимоя қилишда жиддий хавф мавжудлигини кўрсатади. Умуман олганда, 300 миллион бола дегани – бу дунё бўйича тахминан ҳар 3 боладан 1 нафари (0-17 ёш оралиғида) ҳаётида бир марта бўлса-да, онлайн жинсий эксплуатацияга ёки зўравонликка дуч келганини англатади. БМТнинг махсус эксперти сўзларига кўра, 2025 йилга келиб болаларга нисбатан онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатациянинг янги шакллари пайдо бўлиши мумкин.
Франциянинг "Forbidden Stories" нотижорат ташкилоти раҳбарлигида ўтказилган қўшма тергов натижасига кўра, россиялик расмийлар украиналик журналист Виктория Рощинанинг жасадини Украинага қайтаришдан аввал, унинг кўзлари, мияси ва бошқа бир неча ички аъзоларини олиб ташлашган.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки 100 куни якунларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини салбий баҳолаган, фақатгина 39 фоизи унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.