Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятида яшовчи фуқаро А.О. суғурта ташкилоти мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлиги бўйича шикоят қилди.
Мурожаатда қайд этилишича, 2023 йил ноябрь ойида фуқаро А.О. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса натижасида зарар кўрган BYD русумли автомашина "Gross sug‘urta kompaniyasi" АЖ томонидан суғурта қилинган бўлиб, ушбу компания жабрланувчига суғурта товонини тўлаган.
Шундан сўнг, "Gross sug‘urta" мазкур тўловни А.О.дан қайтариб олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво аризаси киритган. Суд қарорига кўра, А.О.га етказилган зарар, давлат божи ва почта харажатларини тўлаш мажбурияти юклатилган.
Аслида эса, А.О.нинг "Дамас" автомашинаси ҳам "Euroasia Insurance" АЖ томонидан суғурта қилинган бўлиб, амалдаги "Мажбурий суғурта тўғрисида"ги Қонунга асосан, айнан шу компания мазкур мажбуриятни ўз зиммасига олиши керак эди. Бироқ, А.О.нинг расмий талабномасига қарамасдан, "Euroasia Insurance" белгиланган тўловни амалга оширмаган.
Фуқаро мурожаати Омбудсман назоратига олинди. Ҳолат батафсил ўрганилиб, суғурта ташкилотига тегишли таъсир чоралари киритилди. Натижада "Euroasia Insurance" АЖ фуқаро А.О.нинг суғурта мажбурияти бўйича тўловини амалга оширди ва фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Бу галги “Дунё гўзали” танловининг ғолиби таиландлик Сучата Чуангсри бўлди, деб хабар беради расмий сайт. Бу унвон учун 108 нафар иштирокчи кураш олиб борди.
Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.
Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.