Исроил гуманитар ёрдам олиб киришнинг янги қоидаларини жорий қилгани сабабли сўнгги ҳафталарда Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш кескин камайди. Бу ҳақда Reuters Ғазога юкларни етказиб беришда иштирок этган шахсларга таяниб хабар берди.
Уларга кўра, янги тартиб БМТ томонидан Иорданиядан Исроил орқали Ғазога ёрдам етказиш учун ижарага олинган карвонларга тааллуқлидир. Исроил расмийларининг буйруғига кўра, ушбу йўналиш орқали ёрдам жўнатаётган ёрдам ходимлари «паспорт маълумотлари кўрсатилган шаклни тўлдиришлари ва юк ҳақидаги ёлғон маълумотлар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак».
Ёрдам ташкилотлари август ойи ўрталарида қўйилган талабга эътироз билдиришмоқда, чунки улар бланкалардаги маълумотлар, агар ёрдам «ҲАМАСга ёки Исроилнинг бошқа душманларига кетса», уларнинг ишчилари учун ҳуқуқий муаммоларга олиб келиши мумкинлигидан қўрқишмоқда, деди манбалар. Натижада, Ғазо асосий таъминот йўли бўлган Иорданиядан икки ҳафта давомида таъминот ололмади. Айни пайтда улар Кипр ва Миср орқали давом этдилар. Шу билан бирга, Исроил Ғазога тижорат озиқ-овқат етказиб беришни чеклаб қўйган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Исроил ҳукумати маълумотларига кўра, сентябр ойида сектор аҳолисига озиқ-овқат ва бошқа гуманитар ёрдам етказиб бериш 11 ой ичида энг паст даражага тушган.
Ғазога озиқ-овқат ва бошқа юкларни олиб кирувчи юк машиналари сони сентябрь ойида кунига ўртача 130 га тушди, бу аввалги 150 тадан кам. АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги вакилларига кўра, Ғазодаги уруш давридаги ўткир озиқ-овқат танқислиги муаммосини ҳал қилиш учун уни 600 та юк машинасида етказиб бериш керак.
13 сентябрь куни «Ал-Қоҳира ал-Ихбария» телеканали жаҳон ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакилига таяниб, БМТ ходимларининг Ғазо шимолига инсонпарварлик ёрдами етказилиши Исроил томонининг айби билан тўхтатилганини маълум қилди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.