Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Россияда ўлим жазосига қўйилган мораторийни бекор қилиш таклифи билан чиқди.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун конституцияни ўзгартириш ва референдум ўтказишнинг ҳожати йўқ — президент Владимир Путиннинг фармони етарли бўлади. Сиёсатчининг фикрича, Россияда оғир жиноятлар сони ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ўлим жазосига мораторийни бекор қилиш керак. У мазкур қарор биринчи навбатда, иқтисодий сабабларга кўра амалга оширилиши кераклигини, чунки давлат маҳбусларни қамоқхоналарда сақлаш учун катта маблағ сарфлаётганини таъкидлаган.
Унинг қўшимча қилишича, бир маҳкумни сақлаш йилига 30 минг рублга (тахминан 350 доллар) тушади. У умрбод қамоқда ўтирганларнинг ҳар бирини ҳисоблаганда катта бюджет бўлишини қўшимча қилган. Бу хавфсизлик, колонияларнинг катта сонини сақлаш ва маҳбусларни даволаш ҳамда озиқ-овқат билан таъминлашни ўз ичига олишини айтган. Бастрикин, шунингдек, ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги таклифини инсонпарварликка интилиш билан изоҳлаган.
Менимча, 70, 80, 100 кишини ўлдирган маняк ўлим жазосига ҳукм қилинса, бу жуда инсоний ҳаракат бўлар эди, — дея у 145 киши қурбон бўлган Crocus City Hall’даги терактни мисол қилган.
Россияда ўлим жазоси 1997 йилдан бери қўлланмайди. 1999 йилда Конституциявий суд ўлим жазосини қўллашга мораторий киритган эди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.