Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига геноцидда айбланган Исроил армияси томонидан режаланган ҳужум Тел-Авив учун «кўп муаммоларни ҳал қилади».
Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо билан чегара яқинидаги авиашоуда маълум қилди, дея хабар беради Исроил давлат телевидениеси КАН.
«Рафаҳдаги операция кўп масалаларни ҳал қилади. У нафақат қолган баталонларни [Фаластин ҲАМАС ҳаракатининг жангари қаноти], балки уларнинг қочиш йўллари ва таъминот каналларини ҳам қамраб олади», — деди Исроил вазирлар маҳкамаси раҳбари.
Нетаняхунинг таъкидлашича, Исроил ҳозир «муҳим жанг» олиб бормоқда ва унинг якунланиши бизни «душман устидан ғалабага» анча яқинлаштиради.
2023 йил 7-октабр куни ХАМАС ҳужумини олдиндан кўра олмагани учун истеъфога чиқиш ҳақида ўйламаганлиги ҳақидаги саволга жавобан Нетаняху ҳукуматнинг ҳозир ягона ташвиши «ғалаба» эканини айтди.
«Муваффақиятсизлик масаласи ҳукуматнинг ҳар бир аъзосига, шу жумладан менга ҳам тегишли, аммо ҳозир биз фақат ғалаба қозонишга қаратилганмиз. Шу туфайли юзлаб аскарларимиз ҳалок бўлди. Улар бизнинг ғалабамиз учун курашдилар», - деди у.
6 май куни Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги юз минглаб фаластинликлар бошпана топган шарқий Рафаҳ шаҳрини эвакуация қилишни талаб қилди.
7 май куни Исроил Рафаҳга қуруқликдан ҳужум бошлади ва Миср билан чегарадаги худди шу номдаги назорат-ўтказиш пункти қўлга олинганини эълон қилди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.